Nov. 18, 2024

Юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлар учун ажойиб имкониятлар

 Президентимиз томонидан имзоланган янги Қонун (ЎРҚ-1000-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ўзгартиришлар киритилди.

 

Эндиликда юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги рағбатлантиришлар амал қилади:

 

– Солиқлар бўйича ортиқча тўланган сумма 3 кун ичида қайтарилади (ҚҚС бундан мустасно)

– "ААА" тоифадаги тадбиркорлар солиқ текширувларидан озод этилади (жиноий ишлар бундан мустасно)

– "ААА" тоифадаги тадбиркорларга ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш 1 кун ичида амалга оширилади.

 

Бу имкониятлардан фойдаланиш учун бизнесингизни ривожлантиринг ва барқарорлик рейтингингизни оширинг.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение