Президентимиз томонидан имзоланган янги Қонун (ЎРҚ-1000-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик
субъектлари учун қуйидаги рағбатлантиришлар амал қилади:
– Солиқлар бўйича ортиқча тўланган сумма 3 кун ичида
қайтарилади (ҚҚС бундан мустасно)
– "ААА" тоифадаги тадбиркорлар солиқ текширувларидан
озод этилади (жиноий ишлар бундан мустасно)
– "ААА" тоифадаги тадбиркорларга ҚҚС суммаси ўрнини
қоплаш 1 кун ичида амалга оширилади.
Бу имкониятлардан фойдаланиш учун бизнесингизни
ривожлантиринг ва барқарорлик рейтингингизни оширинг.