
“Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади.
2024 йил 1 октябрдан жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат боғчада меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.
2025 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш тўғрисидаги битимлар Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида электрон шаклда тузилади.
2025 йил 1 январдан қамров даражаси паст бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади.