Sept. 28, 2024

Тадбиркорлар диққатига: бино қурилишини якунига етказиш учун паст фоизли кредитлар берилади

«Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг қарори (25.09.2024 йилдаги 602-сон) қабул қилинди.

 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 30-12-банд билан тўлдирилди.

 «30-12. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида 25-30 фоизи қуриб битказилмаган бинолар қурилишини якунига етказиш учун белгиланган тартибда кредитлар ажратилади.

 Бунда лойиҳа ташкилотлари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатида белгиланган ишлар 70 фоиз ва ундан ортиқ бажарилганлиги тўғрисида берилган маълумот ҳоким ёрдамчисига Ягона электрон платформага киритиш учун қарз олувчи томонидан тақдим этилади».

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение