«Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
соҳаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси
ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
Вазирлар Маҳкамасининг қарори (25.09.2024 йилдаги 602-сон) қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 373-сон қарори
билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон
платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги
мазмундаги 30-12-банд билан тўлдирилди.
«30-12. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари
доирасида маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида 25-30
фоизи қуриб битказилмаган бинолар қурилишини якунига етказиш учун белгиланган
тартибда кредитлар ажратилади.
Бунда лойиҳа ташкилотлари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатида
белгиланган ишлар 70 фоиз ва ундан ортиқ бажарилганлиги тўғрисида берилган
маълумот ҳоким ёрдамчисига Ягона электрон платформага киритиш учун қарз олувчи
томонидан тақдим этилади».