Aug. 15, 2024

Президент қарори билан халқаро ва миллий брендларни қўллаб-қувватлашга доир янги чоралар белгиланди

 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 7 августда “Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-286-сонли қарори қабул қилинди.  

 Мазкур қарор мамлакатимиз саноат соҳасига нуфузли халқаро брендларни жалб этиш, улар билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош миллий брендларни шакллантиришга қаратилган.

 

Қарорнинг асосий мақсадлари:

 Халқаро брендларнинг глобал қўшилган қиймат занжирига киришини рағбатлантириш;

Миллий саноат брендларини қўллаб-қувватлаш;

Нуфузли халқаро ва миллий брендлар рўйхатларини шакллантириш ва эълон қилиш;

Молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этиш;

Маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;

Халқаро брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказиш;

Тадбиркорлик субъектлари ва мутахассислари учун ўқув семинарларини ташкил этиш;

Электрон платформани ишга тушириш.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение