
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 7 августда “Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-286-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорнинг асосий мақсадлари:
Миллий саноат брендларини қўллаб-қувватлаш;
Нуфузли халқаро ва миллий брендлар рўйхатларини шакллантириш ва эълон қилиш;
Молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этиш;
Маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Халқаро брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказиш;
Тадбиркорлик субъектлари ва мутахассислари учун ўқув семинарларини ташкил этиш;
Электрон платформани ишга тушириш.