Aug. 7, 2024

Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик кодекси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди

 Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодекси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди. Кодекс лойиҳаси Сенатга юборилади.

Тадбиркорлик кодекси билан амалдаги яхлит 8 та қонун, 2 та янги қонун лойиҳалари ва 20 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари бирлаштирилиб, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишдан бошлаб, тугатишгача бўлган барча жараёнлар тартибга солинмоқда.

Хусусан, Кодексда қуйидагилар:

– илғор хорижий давлатлар тажрибасига асосан, тадбиркорлик субъектлари кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратилмоқда;

– якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлмаган фаолият турларини белгилаган ҳолда уларга қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда;

– тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг чегаралари ҳамда тартибга солиш шакллари белгиланмоқда;

–  40 та давлат органининг 157 та назорат функциялари ва Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган 20 турдаги текширувлар рўйхатлари Кодексга илова сифатида тасдиқланмоқда;

– давлат назоратининг 4 та шакли белгиланиб, шундан фақат маълумотларни таҳлил қилиш ва текширувда аниқланган қоидабузарликлар юзасидан тадбиркорга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши мумкинлиги белгиланмоқда;

– барча талабларни ўз ичига олган Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар реестри ҳамда Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзларнинг ягона реестрини шакллантириш назарда тутилмоқда;

– қўшимча мажбуриятларни юклашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қабул қилингандан кейин бир йил давомида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланмоқда;

– тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат субсидияларини жорий этишнинг тартиб-таомиллари белгиланмоқда;

– аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги, ижтимоий тадбиркорлик, ижтимоий корхона, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари рўйхати ва уларни, жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг механизмлари белгиланмоқда.

Тадбиркорлик кодексининг қабул қилиниши тарқоқ ҳолда бўлган қонунчилик ҳужжатларини ягона ҳужжатга бирлаштириш, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини барқарорлаштириш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш хизмат қилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение