July 25, 2024

Қорақалпоғистонда тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоя остида: Бизнес-омбудсман фаолияти самаралари

2024 йилнинг биринчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 4725 та текширув ўтказилган. Улардан 30 таси Бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда, қолган 4 695 таси уни хабардор этиш тартибида амалга оширилди.

 

Бундан ташқари, Бизнес-омбудсманга назорат қилувчи органлар томонидан текширув ўтказишни келишиш учун киритилган жами 72 та буюртмадан 30 таси келишилиб, қолган 42 таси текширув ўтказишга қонуний асос бўлмагани сабаб рад этилган.

 

Текширувларнинг қонунийлиги мониторинги натижасида 7 та назорат қилувчи органлар томонидан 202 та қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Бу каби ҳолатларда жавобгарликка тортилган 56 нафар мансабдор шахслар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ҳоким ўринбосарлари, кадастр ва қурилиш бўлими бошлиқлари бор.

 

Шунингдек, Бизнес-омбудсман томонидан назорат қилувчи органлар ходимларининг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида аттестация жараёни ҳам ўтказилди. 201 нафар ходимдан 153 нафари тадбиркорлар фаолиятида текширув ўтказиш учун етарли малакага эга деб топилди.

 

Бизнес-омбудсман Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини давом эттиради.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение