2024 йилнинг биринчи ярмида
Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 4725 та
текширув ўтказилган. Улардан 30 таси Бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда,
қолган 4 695 таси уни хабардор этиш тартибида амалга оширилди.
Бундан ташқари,
Бизнес-омбудсманга назорат қилувчи органлар томонидан текширув ўтказишни
келишиш учун киритилган жами 72 та буюртмадан 30 таси келишилиб, қолган 42 таси
текширув ўтказишга қонуний асос бўлмагани сабаб рад этилган.
Текширувларнинг қонунийлиги
мониторинги натижасида 7 та назорат қилувчи органлар томонидан 202 та қонун
бузилиши ҳолати аниқланди. Бу каби ҳолатларда жавобгарликка тортилган 56 нафар
мансабдор шахслар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси
бошлиғи ўринбосари, ҳоким ўринбосарлари, кадастр ва қурилиш бўлими бошлиқлари
бор.
Шунингдек, Бизнес-омбудсман
томонидан назорат қилувчи органлар ходимларининг малака ва профессионаллик
даражасини баҳолаш мақсадида аттестация жараёни ҳам ўтказилди. 201 нафар
ходимдан 153 нафари тадбиркорлар фаолиятида текширув ўтказиш учун етарли
малакага эга деб топилди.
Бизнес-омбудсман
Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқи ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини давом эттиради.