July 2, 2024

ФОТОРЕПОРТАЖ. Туризм ва транспорт соҳасидаги тадбиркорларнинг муаммолари тингланди

 

Бугун, 2 июль куни туризм ва транспорт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Учрашувда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.

 

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган тадбирда авиакомпаниялар, туроператорлар, турфирмалар, меҳмонхоналар, гидлар ҳамда соҳанинг бошқа вакиллари қатнашди.

 

Тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар атрофлича ўрганилди.

 

Муҳокама қилинган масалалар қаторида туризмни ривожлантириш учун инфратузилмани яхшилаш, имтиёзларни кенгайтириш, мавжуд тўсиқларни олиб ташлаш, йўловчи ташиш тизимида рухсат бериш тартибини соддалаштириш, соҳадаги мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, соғлом рақобатни таъминлаш борасида таклифлар илгари сурилди.

 

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение