Бугун, 2 июль куни туризм ва транспорт соҳасида фаолият
юритувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Савдо-саноат
палатаси раиси Даврон Вахабов, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев,
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда бошқа
тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик
кўриш мақсадида ташкил этилган тадбирда авиакомпаниялар, туроператорлар,
турфирмалар, меҳмонхоналар, гидлар ҳамда соҳанинг бошқа вакиллари қатнашди.
Тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ва уларни ҳал этиш
бўйича таклифлар атрофлича ўрганилди.
Муҳокама қилинган масалалар қаторида туризмни ривожлантириш
учун инфратузилмани яхшилаш, имтиёзларни кенгайтириш, мавжуд тўсиқларни олиб
ташлаш, йўловчи ташиш тизимида рухсат бериш тартибини соддалаштириш, соҳадаги
мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, соғлом рақобатни
таъминлаш борасида таклифлар илгари сурилди.