June 7, 2024

Қорақалпоғистон Республикасида прокуратура ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди

Бизнес-омбудсман девони вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларида фаолият юритаётган ёш мутахассислар учун тадбиркорлик, инвестиция ва ташқи савдо соҳаларидаги қонунчилик ҳамда назорат механизмлари бўйича ўқув семинари ўтказилди.

 Семинарда прокуратура ходимларига тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонуний фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, текширувлар ва тафтишларни қонуний ўтказиш, имтиёзлар ва преференциялар беришда адолатли қарор қабул қилиш, давлат хизматлари кўрсатишда шаффофликка риоя этиш, экспорт-импорт операцияларида қонунийликка амал қилиш, ташқи савдода қарздорлик муаммоларини ҳал қилиш, инвестиция фаолияти учун қонунчиликдаги кафолатларни таъминлаш каби масалалар ҳақида тушунчалар берилди.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение