June 4, 2024

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш ва экспортга чиқаришда тўсиқларга дуч келаётганликлари ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 67-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

Қолаверса, бугунги кунда мазкур конституцион норманинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш бўйича тегишли қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан маъқулланган.

Бизнес-омбудсман давлат идораларини ушбу конституцион кафолатлар ижросини таъминлаш ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўймасликка чақиради.

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение