4 июня 2024 г.

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш ва экспортга чиқаришда тўсиқларга дуч келаётганликлари ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 67-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

Қолаверса, бугунги кунда мазкур конституцион норманинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш бўйича тегишли қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан маъқулланган.

Бизнес-омбудсман давлат идораларини ушбу конституцион кафолатлар ижросини таъминлаш ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўймасликка чақиради.

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение