May 30, 2024

Сенат қўмитаси Самарқанддаги тадбиркорликни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Бизнес-омбудсман девони вакили иштирокида бўлиб ўтган Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида Самарқанд вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишларнинг ҳолати ўрганилди.

 

Мажлисда муҳокама этилаётган масалада қатор ижобий натижаларга эришилганлиги қайд этилди.

 Жумладан, вилоятда ҳоким ёрдамчилари томонидан “Онлайн маҳалла” платформасида 5441 та микролойиҳа ишга туширилиши натижасида лойиҳа қиймати 1,27 трлн сўм маблағ ўзлаштирилиб, 23,5 минг ишсиз фуқаро бандлиги таъминланганлиги, даромад топишга ҳаракат қилаётган ва истагида бўлган 298 та хонадон чорвачилик ва паррандачилик, 331 таси савдо ва хизмат, 264 таси деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида аҳолини тадбиркорликка жалб қилинган.

 

Шу билан бирга, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш борасида мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганлигига эътибор қаратилди.

 Хусусан, вилоятнинг Каттақўрғон шаҳар, Пахтачи ва Каттақўрғон туманидан ўтган канал қирғоғида хизмат кўрсатиш ва дам олиш объектларини жойлаштириш, вилоят ҳудудидан ўтган автомобил йўлида хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаган.

 

Қўмита мажлисида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение