Бизнес-омбудсман девони вакили иштирокида бўлиб ўтган
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида
Самарқанд вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш
борасидаги ишларнинг ҳолати ўрганилди.
Мажлисда муҳокама этилаётган масалада қатор ижобий
натижаларга эришилганлиги қайд этилди.
Жумладан, вилоятда ҳоким ёрдамчилари томонидан “Онлайн
маҳалла” платформасида 5441 та микролойиҳа ишга туширилиши натижасида лойиҳа
қиймати 1,27 трлн сўм маблағ ўзлаштирилиб, 23,5 минг ишсиз фуқаро бандлиги таъминланганлиги,
даромад топишга ҳаракат қилаётган ва истагида бўлган 298 та хонадон чорвачилик
ва паррандачилик, 331 таси савдо ва хизмат, 264 таси деҳқончилик ва иссиқхона
йўналишида аҳолини тадбиркорликка жалб қилинган.
Шу билан бирга, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва
янги иш ўринларини яратиш борасида мавжуд имкониятлардан тўлиқ
фойдаланмаётганлигига эътибор қаратилди.
Хусусан, вилоятнинг Каттақўрғон шаҳар, Пахтачи ва
Каттақўрғон туманидан ўтган канал қирғоғида хизмат кўрсатиш ва дам олиш объектларини
жойлаштириш, вилоят ҳудудидан ўтган автомобил йўлида хизмат кўрсатиш ва
сервисни ривожлантириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаган.
Қўмита мажлисида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва
тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича
чора-тадбирлар белгилаб олинди.