May 10, 2024

Субсидия олиш учун томорқа ер эгаси бўлиш талаби бекор қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

https://static.norma.uz/doc/doc_11/255.pdf

Унга кўра, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишда субсидия олувчининг томорқа ер эгаси бўлиши лозимлиги ҳақидаги талаб бекор қилинди.

Талабгор енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва/ёки уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги иҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Аризада талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (идентификацияловчи ID-карта рақами), ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлиги ҳамда сўралаётган субсидиянинг тури кўрсатилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение