10 мая 2024 г.

Субсидия олиш учун томорқа ер эгаси бўлиш талаби бекор қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

https://static.norma.uz/doc/doc_11/255.pdf

Унга кўра, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишда субсидия олувчининг томорқа ер эгаси бўлиши лозимлиги ҳақидаги талаб бекор қилинди.

Талабгор енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва/ёки уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги иҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Аризада талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (идентификацияловчи ID-карта рақами), ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлиги ҳамда сўралаётган субсидиянинг тури кўрсатилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение