April 25, 2024

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб этилади

“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори (233-сон, 24.04.2024 й.) қабул қилинди.

 

Мазкур қарор билан “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик Низом тасдиқланди.

 

Қарорга мувофиқ, Aвтомобиль йўллари қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳалари бўйича эълонларни давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштиради.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октабрдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ, жорий йилда республика бўйича жами узунлиги 260 км бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение