“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация
қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга оширишни
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори
(233-сон, 24.04.2024 й.) қабул қилинди.
Мазкур қарор билан “Умумий фойдаланишдаги автомобиль
йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан
амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик Низом тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, Aвтомобиль йўллари қўмитаси Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил
1 майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий фойдаланишдаги автомобиль
йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб
қилиш лойиҳалари бўйича эълонларни давлат харидларининг махсус ахборот
порталига жойлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октабрдаги
ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ, жорий йилда республика бўйича жами узунлиги 260 км
бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг
асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.