
Бугун, 24 апрель куни O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси биносида «Ёшлар тадбиркорлиги истиқболлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда сўнгги йилларда иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, кенг имкониятлар яратиш, бизнес муҳитини яхшилаш, соҳадаги қонуний-меъёрий асосларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Давра суҳбатида Бизнес-омбудсман девони вакили сўзга чиқиб, ишбилармонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, уларга берилаётган имтиёзлар ҳақида маъруза қилди.