24-Aprel, 2024-yil

«Ёшлар тадбиркорлиги истиқболлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди

 

Бугун, 24 апрель куни OzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси биносида «Ёшлар тадбиркорлиги истиқболлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Мазкур тадбирда сўнгги йилларда иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, кенг имкониятлар яратиш, бизнес муҳитини яхшилаш, соҳадаги қонуний-меъёрий асосларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

 

Давра суҳбатида Бизнес-омбудсман девони вакили сўзга чиқиб, ишбилармонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, уларга берилаётган имтиёзлар ҳақида маъруза қилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение