March 30, 2024

Тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш сифати янада такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (28.03.2024 йилдаги 165-сон) қабул қилинди.

Тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, уларга давлат хизматларидан фойдаланишда маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтириш зарурати юзага келганди.

Унга кўра қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини кредиторлар учун зарур бўладиган қўшимча маълумотлар билан тўлдириш, реестрдан кўчирма олиш йиғими миқдорини камайтириш;

юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартибини жорий этиш;

илгари берилган реклама жойининг паспортини янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштириш учун ариза топшириш муддатини тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар узайтириш;

ташки реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорликни тадбиркор томонидан 9 ой муддатга тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан илгари берилган реклама жойининг паспортини янгисига алмаштириш.

Тадбиркликлик субъектлари ягона давлат реестри тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар тузилганлиги, қайта ташкил этилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги, тугатилганлиги, якка тартибдаги тадбиркор тузилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги, якка тартибдаги тадбиркор тузилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги ёки тугатилганлиги ва уларга оид бошқа маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларни юритувчи бирламчи маълумотлар базаси ҳисобланиши белгилаб қўйилди. Банклар ва кредит бюроларига тегишли маълумотлардан бундан мустасно.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение