Feb. 3, 2024

The responsible employee of the environmental department was fined

Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатувчи “N.M.B.” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатда унга тегишли металлга ишлов бериш корхонаси фаолияти устидан фуқародан келиб тушган шикоятга асосан Сирдарё вилояти Экология бошқармаси ҳодимлари томонидан ўтказилган текширишдан норози бўлиб, қонуний баҳо бериш сўралган.

Аниқланишича, корхонага қўшни уйда яшовчи фуқаро металл цех фаолиятидан норози бўлиб ёзган мурожаати Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан кўриб чиқилган.

Ушбу мурожаатни асос қилиб, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Вакил билан “N.M.B.” МЧЖ фаолиятини текширишни келишган ҳамда Сирдарё вилояти экология бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан корхонада текшириш ўтказилган. Бироқ фаолияти устидан шикоят келиб тушган металл цех бошқа бир юридик шахс “A.F.” МЧЖга тегишли эканлиги аниқланди.

Кейинчалик мазкур металл цех фаолиятида қонунбузилишлар юзасидан тушган такрорий мурожаатга асосан, Бошқарма томонидан “A.F.” МЧЖга қарашли металлни қайта ишлаш цехида текширув ўтказилган.

Шунга кўра, корхона фаолиятида ўтказилган текширувда текширишларнинг амалда белгиланган тартиби бузилганлик ҳолати аниқланиб, Вакил девони ходимлари томонидан Сирдарё вилояти экология бошқармаси масъул ходими – бош мутахассисга нисбатан МЖтКнинг 241-2-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилиб, жарима жазоси қўлланилиши таъминланди.

“N.M.B.” МЧЖда темир дарвоза, панжара ва ҳар хил турдаги нақш берилган буюмлар ясаш йўлга қўйилган бўлиб, 6 нафар фуқаро иш билан таъминланган ва ҳозирги кунда тадбиркорликни кенгайтириш мақсадида мебель ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш ва 4 та иш ўрини яратиш режалаштирилган.

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение