Feb. 2, 2024

Фармацевтика тармоғидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар берилди

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Мажлисда сенаторлар, эксперт гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тегишли доимий комиссия раислари, вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

 

Жумладан, Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори Сардор Ганиев ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдиб, муҳокамаларда фаол иштирок этди.

 

Бугунги кунда юртимизда 204 та корхона фармацевтика фаолияти билан шуғулланмоқда. Хусусан, доривор ўсимликлар ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи 276 та корхона мавжуд.

 

Фармацевтика корхоналари томонидан 3922 турдаги маҳсулотлар тайёрланяпти. Хусусан, 3290 турдаги дори воситалари, 468 турдаги тиббий буюмлар, 84 турдаги тиббий техникалар ҳамда 80 турдаги субстанциялар ишлаб чиқарилмоқда.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение