Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари
қўмитаси мажлисида фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари муҳокама
қилинди.
Мажлисда сенаторлар, эксперт гуруҳи аъзолари,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва
Тошкент шаҳар Кенгашлари тегишли доимий комиссия раислари, вазирлик ва идоралар
ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Жумладан, Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори Сардор
Ганиев ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдиб, муҳокамаларда фаол иштирок этди.
Бугунги кунда юртимизда 204 та корхона фармацевтика фаолияти
билан шуғулланмоқда. Хусусан, доривор ўсимликлар ва биологик фаол қўшимчалар
ишлаб чиқарувчи 276 та корхона мавжуд.
Фармацевтика корхоналари томонидан 3922 турдаги маҳсулотлар
тайёрланяпти. Хусусан, 3290 турдаги дори воситалари, 468 турдаги тиббий
буюмлар, 84 турдаги тиббий техникалар ҳамда 80 турдаги субстанциялар ишлаб
чиқарилмоқда.