Jan. 18, 2024

Матбуот анжуманида долзарб масалалар кўтарилди – ФОТОРЕПОРТАЖ

 

18 январь куни «Бизнес-омбудсман девони томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Тадбирда Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов, девон мутасаддилари ҳамда ўнга яқин оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Матбуот анжуманида ишбилармон доираларни ўйлантираётган муҳим масалалар кўтарилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича ва мазмунли жавоб олдилар. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бизнес вакилларини қийнаётган муаммолар, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш каби мавзуларга тўхталиб ўтилди.

 

Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, бюрократияни қисқартириш ва тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган тартиб-таомил ва талабларни соддалаштириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди. Бу, албатта, мамлакатимизда тадбиркорлик ривожига таъсир қилади.

 

Матбуот анжуманида ОAВ вакилларининг фаол иштирокини юқори баҳолаймиз. Уларнинг саволлари долзарб муаммоларни очиб беришга ва уларни ҳал қилиш йўлларини белгилашга ёрдам берди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш ва бизнесдаги ўзгаришлардан хабардор бўлиш учун расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. Биз сизни мамлакатимизда бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ сўнгги воқеалар ва долзарб мавзулардан хабардор қилиб борамиз.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение