Sept. 26, 2023

Ўқув семинари қизғин савол-жавобларга бой бўлди – ФОТОРЕПОРТАЖ

 

Бугун, 26 сентябрь куни Бизнес-омбудсман девони ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси малакали мутахассислари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

 

Мазкур ўқув семинарида Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги ПФ-67-сон Фармони ҳамда Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинган.

 

Тадбир сўнгида семинар иштирокчилари Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги тадбиркорлик фаолиятига оид асосий ўзгаришлар билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавобларни олдилар.

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение