
Бугун, 26
сентябрь куни Бизнес-омбудсман девони ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси малакали
мутахассислари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

Мазкур ўқув
семинарида Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Эслатиб
ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон
Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги
чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги ПФ-67-сон Фармони ҳамда Янги таҳрирдаги
Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга
ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинган.

Тадбир сўнгида
семинар иштирокчилари Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги
тадбиркорлик фаолиятига оид асосий ўзгаришлар билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган
саволларга мутахассислардан тегишли жавобларни олдилар.
