Бизнес-омбудсманнинг 2023 йил январь-июнь ойлари мобайнидаги фаолиятининг асосий йўналишлари хусусида

МАЪЛУМОТ

 

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари таҳлили

 

2023 йил январь-июнь ойларида Бизнес-омбудсманга жами 4 414 та мурожаат келиб тушган.

Бизнес-омбудсманга келиб тушган асосий масалаларга тўхталадиган бўлсак, солиқ 18 фоиз, ер, кадастр, архитектура 14 фоиз, банк, молия ва кредит 13 фоиз, инфратузилма 8 фоиз, суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиши 7 фоизни ташкил этди.

«Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали 4 399 та мурожаат келиб тушган.

 

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш

 

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра тадбиркорлар манфаатида судларга жами 24 млрд сўмлик 74 та даъво аризаси киритилган бўлиб, бунинг натижасида тадбиркорлар фойдасига 12,9 млрд сўм ундирилиши белгиланган.

Мурожаатларини кўриб чиқишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 1 675 та таъсир чоралари қўлланилган. Тегишли идораларга 81 та тақдимнома киритилди.

Ўтган давр мобайнида Бизнес-омбудсман девони томонидан шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид 1 474 та баённома тузилган.

2023 йил январь-июнь ойлари давомида назорат қилувчи органлар томонидан “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали мувофиқлаштирган ҳолда тадбиркорлар фаолиятида жами 54 199 та текширув ўтказилган.

Шундан 976 таси Бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда, қолган 53 223 таси уни хабардор этган ҳолда ўтказилган.

Бизнес-омбудсманга назорат қилувчи органлар томонидан текширувларни ўтказишни келишиш учун киритилган буюртмалардан 890 таси текширув ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

Текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги юзасидан мониторинг амалга оширилган. Назорат органлари томонидан ўтказилган ноқонуний текширувлар ва текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги бўйича 1 474 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 113 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида назорат органларининг 6 774 нафар киши иштирокида 71 та семинар ўтказилди.

Текширишларни ўтказувчи ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида назорат органларининг 2 948 нафар ходими аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 2 611нафари тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение