Бизнес-омбудсманнинг 2023 йил мобайнидаги фаолиятининг асосий йўналишлари хусусида

МАЪЛУМОТ

 

2023 йилда тадбиркорлардан Бизнес-омбудсманга 8 610 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 3 034 таси (50 фоиз) бўйича тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди, 3 051 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бизнес-омбудсманга келиб тушган мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:

 - 19 фоизи солиққа оид;

 - 14 фоизи суд қарори ва ижросига оид;

 - 13 фоизи ер, кадастр ва архитектурага оид;

 - 12 фоизи банк, кредитга оид;

 - 8 фоиз инфратузилма ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этди.

Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, 9 558 та мурожаатда 10 881 та масала келиб тушган бўлиб, шундан 10 265 таси кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 2 027 таси (20 фоизи) ҳал этилган, 8 107 тасига тушунтириш берилган ва 131 таси рад этилган. 

 Ўтган давр мобайнида «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида тадбиркорларга 19,6 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилиши, 10,3 млрд сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилиши, 3,7 млрд сўм пул маблағи ундирилишида ёрдам кўрсатилган.

 Жорий йилда тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган текширувлар қонунийлиги мониторинг қилинганда 19 та назорат органи томонидан 5 034 та ноқонуний текширув ўтказилганлиги, 21 та назорат органи томонидан 14 533 та ҳолатда текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланган.

 Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 1 303 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 70 нафар ходимга интизомий жазо қўлланилган.

 Ўтган 2023 йилда шунингдек тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик ижроси бўйича 8 та назорат органида ўрганиш ўтказилган.

 Ўрганишда 7 328 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, 9 та тақдимнома, 1 140 нафар мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 68 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

 Ўтган 2023 йилда Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жами 3 387 та таъсир чораси, шундан 33,5 млрд сўмлик 122 та даъво аризаси, шикоят, 113 та тақдимнома, 49 та хулоса, 23 та огоҳнома ва 3 080 та маъмурий қўлланилган.

 Натижада, судлар томонидан 21,4 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган ва 79,6 млрд сўмлик ҳисобланган қарздорлик бекор қилинган (ҳисобдан чиқарилган), 16 та қарор ҳақиқий эмас деб топилган.

 Шунингдек, киритилган тақдимномлаар асосида 140 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение