1-Avgust, 2023-yil

Тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда

 

    Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ҳокимликлар билан ҳамкорликда тадбиркорлар учун сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

 

    Мазкур учрашувлар чоғида юзлаб тадбиркорлар ўз муаммо ва таклифларини билдиришмоқда. Мурожаатларнинг асосий қисмини электр энергияси, ер-жой олиш, тадбиркорликни кенгайтиришда кредит ажратилиши билан боғлиқ масалалар ташкил этди. Қабулда ўз мурожаатлари билан иштирок этган ҳар бир тадбиркорнинг муаммолари соҳа раҳбарлари иштирокида атрофлича ўрганилиб, уларнинг ижобий ечими бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение