Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ҳокимликлар
билан ҳамкорликда тадбиркорлар учун сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Мазкур учрашувлар чоғида юзлаб тадбиркорлар ўз муаммо ва таклифларини билдиришмоқда. Мурожаатларнинг асосий қисмини электр энергияси, ер-жой олиш, тадбиркорликни кенгайтиришда кредит ажратилиши билан боғлиқ масалалар ташкил этди. Қабулда ўз мурожаатлари билан иштирок этган ҳар бир тадбиркорнинг муаммолари соҳа раҳбарлари иштирокида атрофлича ўрганилиб, уларнинг ижобий ечими бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.