26-Iyul, 2023-yil

Қайта текширув ўтказгани учун мансабдор шахс жаримага тортилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сон қарорининг 3-бандига кўра, назорат қилувчи органлар тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас.

Бироқ айрим назорат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини қонунга хилоф равишда қайта-қайта текшириш ҳолатлари учрамоқда.

Хусусан, Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “P.B.D” МЧЖнинг (номи ўзгартирилган) фаолияти солиқ органи томонидан муқаддам камерал солиқ текширувидан ўтказилган. Шунга қарамай, Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси мансабдор шахси тадбиркорлик субъектининг мазкур даврдаги фаолиятини қонунга хилоф равишда қайта текшириш ташаббуси билан чиққан. Шунга кўра Бизнес-омбудсман девони томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиши, хусусан, унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, “P.B.D” МЧЖда қонунга хилоф равишда бошланган камерал солиқ текшируви тугатилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение