24-Iyul, 2023-yil

Транспорт вазирлиги ҳамда тизимдаги ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июлдаги ПФ-178-сон Фармони 5-бандига кўра, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириши белгиланган.

Вакил девонининг 2023 йил Иш режасига асосан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Транспорт вазирлиги ҳамда тизимдаги ташкилотларида ўрганишлар ўтказилди.

Ўтказилган ўрганишларда жами 680 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланди (шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўришда 390 та, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишда 237 та, лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасида 60 та).

Жумладан, энг кўп қонунбузилишлар Тошкент шаҳри (145 та), Қорақалпоғистон Республикаси (95 та), Наманган (93 та) ва Бухоро (75 та) ҳисобига тўғри келади.

Мисол учун, “INSTANT TAXI” МЧЖнинг йўловчиларни енгил автомобилларда ташиш учун лицензия варақасини олиш юзасидан юборган 2022 йил 6 июлдаги сўровномаси Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ходими томонидан асоссиз рад этилган.

Транспорт вазирлиги ҳамда тизимдаги ташкилотларида ўтказилган ўрганиш натижасида 174 нафар ходимга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение