11-Iyul, 2023-yil

Ўзбекистон делегацияси Францияда хизмат сафарида

        Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси “Марказий Осиёда бизнес яхлитлиги ва хусусий секторнинг мувофиқлигини ошириш” мавзусидаги минтақавий семинарда иштирок этиш учун Франциянинг Страсбург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.


Халқаро даражадаги нуфузли тадбирда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов бошчилигида вакил девони ходимлари ҳам иштирок этмоқда.

        Тадбирдан кўзланган мақсад бизнес яхлитлиги, корпоратив мувофиқлик ва коррупцияга қарши нормалар тўғрисида хабардорликни ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш ҳисобланади.

        Маълумот учун: Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашининг “Марказий Осиёда қонун устуворлиги” дастури 2019 йил 27-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирокида расмий ишга туширилди.

Дастур Марказий Осиёда халқаро стандартларга мос инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва демократияни мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение