10-Iyul, 2023-yil

200 тадан ортиқ иш ўринлари яратган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилади

Ҳукумат қарори билан (279-сон, 07.07.2023 й) «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги низом қабул қилинди.

 Низомга кўра, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар камида 1 йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда:

 - 51 тадан 100 тагача янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғининг амалдаги солиқ ставкаси 50 фоизга;

- 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиганлар учун 75 фоизга камайтирилади;

- 200 тадан ортиқ иш ўринлари яратадиганлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.

 Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга барча солиқларни (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

 - 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;

-101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой муддатда;

- 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой муддатда.

 Қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:

 - 51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилмайди;

- 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.

 Дастурга киритилган тадбиркорлар томонидан божхона тартиб-таомилларига риоя этилган ҳолатларда уларга нисбатан «яшил йўлак» тартиби қўлланилади.

 

Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;

101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой;

200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение