Ҳукумат
қарори билан (279-сон, 07.07.2023 й) «20 минг тадбиркор – 500
минг малакали мутахассис» дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги
низом қабул қилинди.
Низомга кўра, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар камида 1 йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда:
- 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни
яратадиганлар учун 75 фоизга камайтирилади;
- 200 тадан ортиқ иш ўринлари яратадиганлар
мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.
-101 тадан 200 тагача янги иш ўрни
яратадиган тадбиркорларга – 6 ой муддатда;
- 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган
тадбиркорларга – 12 ой муддатда.
- 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган
тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.
Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз
қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни
яратадиган тадбиркорларга – 6 ой;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган
тадбиркорларга – 12 ой.