19-Iyun, 2023-yil

Вакил девони ходимлари ойна маҳсулотларига безак берувчи корхона фаолияти билан танишдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Хилол улгуржи савдо” хусусий кофрхонаси томонидан ойна маҳсулотларига безак бериш фаолияти билан танишдилар.


Хусусан, корхона томонидан бугунги кунда вилоятда амалга оширилаётган қурилиш бунёдкорлик ишларига безак берилган ойна маҳсулотлари етказиб берилмоқда.


Корхона раҳбари К.Низомов билан бўлиб ўтган суҳбат давомида, корхонанинг фаолиятида сув таъминотида муаммолар мавжудлиги маълум қилинди.

Вакил девони ходимлари томонидан ушбу муаммо ўрганиш учун ижрога қабул қилинди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение