Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Хилол улгуржи савдо” хусусий кофрхонаси томонидан ойна маҳсулотларига безак бериш фаолияти билан танишдилар.
Хусусан, корхона томонидан бугунги кунда вилоятда амалга оширилаётган қурилиш бунёдкорлик ишларига безак берилган ойна маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Корхона раҳбари К.Низомов билан бўлиб ўтган
суҳбат давомида, корхонанинг фаолиятида сув таъминотида муаммолар мавжудлиги
маълум қилинди.
Вакил девони ходимлари томонидан ушбу
муаммо ўрганиш учун ижрога қабул қилинди.