12-Yanvar, 2021-yil

2020 йилда тадбиркорлик фаолиятида ўтказилган текширувлар бўйича йиллик ҳисобот

2020 йил давомида 26 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида жами 52 320 та текширув ўтказилган бўлиб, шундан 1 754 таси (3,3 фоизи)  ваколатли орган билан келишилган ҳолда, қолган 50 566 таси (96,7 фоизи) хабардор этиш тартибида ўтказилган.

Ваколатли орган билан келишиш учун 18 та назорат қилувчи орган томонидан текширув ўтказиш бўйича жами 3 915 та буюртма киритилган бўлиб, шундан 2 161 таси (55,2 фоизи) рад этилган.

2020 йилда 28 та назорат қилувчи органлар томонидан 3 162 та ноқонуний текширувлар ўтказилгани, 13 та назорат органи томонидан 3 312 та ҳолатда текшириш тартиби бузилганлиги аниқланган ва ушбу ҳолатлар юзасидан назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг 328 нафарига судлар томонидан маъмурий жарима жазолари тайинланган, 5 нафари билан мехнат шартномалари бекор қилинган, 150 нафарига интизомий жазо чоралари қўлланилган
ва 33 нафарига огохлантириш берилган.

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти юритилишини таъминлаш мақсадида, 30 та назорат қилувчи органларининг 6 777 нафар мансабдор шахслари иштирокида жами 120 та ўқув семинарлари ташкил этилган.

Шунингдек, тадбиркорлар фаолиятида текширишларни ўтказувчи мансабдор шахсларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида, назорат қилувчи органларининг 4 164 нафар ходимлари аттестациядан ўтказилган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение