Бухоро вилоятида фаолият юритувчи
тадбиркорлик субъекти ижарага олган ер майдонидан фойдалана олмаётганидан
норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, тадбиркорлик субъекти томонидан
2023 йил 1 май куни электрон онлайн аукцион савдоларида лот орқали Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ҳудудида жойлашган 18 кв.м ер майдони ижарага олинган. Бироқ
мазкур ер майдони бошқа бир фуқаро томонидан ноқонуний равишда эгаллаб олиниб,
савдо дўкони қурилган.
Шунга кўра мутахассислар томонидан жойига
чиқиб муаммо ўрганилди
ва ишга алоқадор ҳужжатлар текширилди. Ўрганиш натиажаларига кўра мазкур ер майдонига туташ бўлган
ерни бошқа бир фуқаро томонидан ноқонуний равишда эгаллаб олинганлик ҳолати
бўйича бошқарма томонидан балансда сақловчи, яъни Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти раҳбариятига ноқонуний қурилмани буздириш ва ер майдонини бўшатиш
тўғрисида огоҳлантириш хати тақдим этилди. Шундан сўнг тадбиркорнинг муаммоси
ижобий ҳал этилди.
Тадбиркорга аукцион савдолари орқали ютиб
олинган ер майдони бўшатилганлиги, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ҳеч
қандай тўсиқ мавжуд эмаслиги маълум қилинди.