23-May, 2023-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида фаолият юритувчи “Servis-S” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари корхона томонидан бажарилган қурилиш ишлари учун вилоят Ғазначилик бошқармаси пул маблағлари ажратиб бермаётганидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, хусусий корхона раҳбари ҳамда Наманган вилоят ягона буюртмачи инжинеринг компанияси ўртасида 2021 йил 5 июнда 3,2 миллиард сўм миқдоридаги шартнома тузилган. Шунга асосан Тўрақўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотида реконструкция ишлари олиб борилган.

Бироқ Наманган вилоят Ғазначилик бошқармаси ходимлари томонидан хусусий корхонанинг “Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри”ида мавжудлиги маълум қилиниб, бажарилган ишлари учун ажратилган маблағларни тўлаш тўхтатилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 48-моддасига кўра, инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган ижрочининг икки йил давомида давлат харидларида иштирок этиши мумкин эмас. Бу муддат тугаганидан кейин ижрочи Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестридан чиқарилган ҳисобланади.

Бизнес-омбудсман ёрдамида бир ярим йилдан бери маблағини тўлиқ ололмай келган тадбиркорнинг мурожаати 3 кун ичида ижобий ҳал этилди. Тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига 200 млн сўм ўтказиб берилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение