16-May, 2023-yil

Табиий газ учун онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади

“Табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–157-сон, 12.05.2023 й.) қабул қилинди.

2023 йил 1 июлгача барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади.

2023 йил 1 октябрдан Ўзбекистондан табиий газни қувурлар орқали ташийдиган корхоналарнинг газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига хроматограф ҳамда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

2023 йил 1 июлгача табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотларни киритиш учун ахборот тизими жорий этилади.

2023 йил 1 октябрдан табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб борилади.

2023 йил 1 октябрдан мазкур шартномалар юзасидан электрон ҳисобварақ-фактуралар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади.

2024 йил 1 октябргача республикада қўшимча 2 та газ ўлчаш станцияси қурилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение