“Табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш
ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–157-сон, 12.05.2023 й.) қабул қилинди.
2023 йил 1 июлгача барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш
нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади.
2023 йил 1 октябрдан Ўзбекистондан табиий газни қувурлар
орқали ташийдиган корхоналарнинг газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига
хроматограф ҳамда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.
2023 йил 1 июлгача табиий газ ва суюқ углеводородни реализация
қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотларни киритиш учун ахборот тизими
жорий этилади.
2023 йил 1 октябрдан табиий газ ва суюқ углеводородни
реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг
ахборот тизимига киритиб борилади.
2023 йил 1 октябрдан мазкур шартномалар юзасидан электрон
ҳисобварақ-фактуралар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилган
маълумотлар асосида шакллантирилади.
2024 йил 1 октябргача республикада қўшимча 2 та газ ўлчаш
станцияси қурилади.