12-May, 2023-yil

Қандай ҳолатларда тадбиркорларга солиқ органлари томонидан жарималар камайтирилган тарзда тайинланиши мумкин?

Солиқ кодексининг 218-моддасига кўра, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун молиявий санкциялар жавобгарлик чораси сифатида қўлланилиши белгиланган.

Молиявий санкциялар ушбу Кодекснинг 28 ва 29-бобларида назарда тутилган миқдорларда белгиланади ва пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади.

Жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳеч бўлмаганда битта ҳолат мавжуд бўлган тақдирда, жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддасида белгиланган миқдорга нисбатан икки марта камайтирилади.

Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбга иқрор бўлинганда ва солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтирилади.

Ушбу Кодекснинг 216-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар (илгари худди шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилганлик ҳолати) мавжуд бўлган тақдирда, жарима миқдори икки баробар оширилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение