20-Aprel, 2023-yil

Бизнес-омбудсман девони ходимлари ғаллачилик-пахтачилик кластери фаолияти билан танишдилар

Бугун, 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходимлари томонидан Ш.Рашидов туманида жойлашган ғаллачилик-пахтачилик кластери фаолияти билан танишиш мақсадида “Dafna Ifori” МЧЖга ташриф буюрилди.


Хусусан, “Dafna Ifori” МЧЖга Ш.Рашидов тумани ҳудудидан пахта ва ғаллачилик учун 769,3 гектар ер майдони ажратилган.


 Корхона раҳбари И.Иномов билан бўлиб ўтган суҳбатда жамият фаолиятида солиқ масалалари билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги, жумладан, фермерлар билан кластер ўртасида тузилган шартномалар асосида келиб чиққан солиқ қарздорликлари мавжудлиги маълум қилинди.


Мавжуд муаммоллари таҳлил қилиниб, тегишли таклиф лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение