10-Noyabr, 2020-yil

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси билан музокаралар ўтказилди

2020 йилнинг 10 ноябрь куни Бизнес-омбудсман ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти ўртасида музокаралар ўтказилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг 2017-2020 йилларда ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши,  ишбилармонлик муҳитини, шунингдек маҳаллий ва халқаро даражадаги ўзаро алоқалар қатори Ўзбекистоннинг имиджини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, жаноб Чакрабарти томонидан Бизнес-омбудсман институтининг фаолияти ижобий баҳоланилиб, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ва шу билан республиканинг ишбилармонлик муҳитининг яхшиланишни нуқтаи назаридан Бизнес-омбудсман институти алоҳида ўрин эгаллаши таъкидланди.

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение