10-Aprel, 2023-yil

Иқтисодиётнинг қайси тармоқларида тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун имтиёзлар берилади?

2012 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 4434-сонли Фармони қабул қилинган. Унга кўра тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхати берилган. Улар қуйидагилардан иборат:

 1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш.

2. Енгил саноат:

тайёр ип газлама, жун газлама ва аралаш газламалар, шунингдек трикотаж газлама ишлаб чиқариш;

тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереяси ишлаб чиқариш;

табиий терилар ишлаб чиқариш, кўн-галантерея саноати, пойабзал саноати.

3. Ипакчилик саноати:

шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш.

4. Қурилиш материаллари саноати:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ–3586-сонли Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.

5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш.

6. Озиқ-овқат саноати:

маҳаллий хом ашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно).

7. Гўшт-сут саноати:

гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ, шунингдек ҳайвонларнинг ички органларидан қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

8. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш.

9. Кимё саноати.

10. Нефть-кимё саноати.

11. Тиббиёт саноати, шунингдек ветеринария учун дори воситаларини ишлаб чиқариш.

12. Қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш.

13. Муқобил энергия манбалари негизида электр станциялари қуриш.

14. Кўмир саноати:

кўмирни бойитиш;

кўмир брикетларини ишлаб чиқариш;

сланец саноати.

15. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган электроферросплав ва металл буюмларни ишлаб чиқариш.

16. Машинасозлик ва металлга ишлов бериш:

машинасозлик;

трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги;

қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик;

енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги.

17. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати.

18. Шиша ва чинни-фаянс саноати.

19. Микробиология саноати.

20. Ўйинчоқлар ишлаб чиқариш.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумотбергандик.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение